Maqolalar

Ilmiy tadqiqotlar va amaliy ishlanmalar to'plami

Faol filtrlar: Jurnal: Servis 2023 yil 1-son Barchasini tozalash

41 ta natija topildi

Таълим хизматларининг ўзига хос хусусиятлари

Ҳилола Нематовна Очилова

мақолада таълим хизматларининг ўзига хос хусусиятлари қараб чиқилган. Бунда таълим хизматлари хусусиятлари билан боғлиқ масалалар тадқиқ қилиниб, уларнинг саккизта йўналиш бўйича таснифи ва ҳар бирининг тавсифи ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижасида олий таълимда кўрсатиладиган таълим хизматларининг ҳам ўзига хос хусусиятлари алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Таълим хизматлари кластери – таълим соҳасини ривожлантириш ва бошқариш стратегияси сифатида

Садулла Шодиевич Уразов

Мақолада таълим кластерининг моҳиятини тушунишга ѐндашувлар кўриб чиқилган, Самарқанд вилоятида уни шакллантириш учун зарур шарт-шароитлар ўрганилган ва кластер таркибидаги субъектлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг тузилиши ва механизми режалаштирилган. Унинг яратилишидан ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий афзалликлари алоҳида таъкидланган.

Инглиз ва ўзбек тилларида қурилиш терминларининг умумий семантик жиҳатлари

Тўлқин Кулибаевич Мардиев, Дилноза Акрамовна Искандарова

Ушбу мақола инглиз ва ўзбек тилларида қурилиш терминларининг умумий семантик жиҳатлари, қурилиш соҳаси терминологиясидаги атамаларнинг семантик муносабатларни таҳлил қилиш, унинг таркибий қисмлари ўртасида мураккаб тизимли алоқаларни очиб беради.

Мактабгача таълим – таълим ва тарбиянинг асосидир

Умар Худайбердиев, Севара Абдиназаровна Бабаназарова

мақолада мамлакатда мактабгача таълим тизимининг ҳолати, кейинги йиллардаги ижобий ўзгаришлар, ѐш болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш, уларнинг вазифалари ва динамикаси таҳлили ифодаланган.

Марказий Осиё илм-фани ривожида амир темур ва темурийларнинг тутган ўрни

Шаҳобиддин Зиядуллаевич Ўрозов

Мақолада Амир Темурнинг моҳир саркардалиги, дипломатлиги ва етук давлат арбоби эканлиги туфайли улкан марказлашган, хавфсиз давлат тузишга муваффақ бўлганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган. Амир Темур ва темурийларнинг илм-фан ва маданият ҳомийси сифатидаги хизматлари ҳамда уларнинг жамият тараққиѐтини таъминлашда тутган ўрни масаласига асосий эътибор қаратилган.

Мамлакатимиз ёшларининг иш билан бандлик даражасини ошириш: муаммо ba имкониятлар

Шавкат Собирович Олтаев

Мақолада бозор иқтисодиѐти шароитида иш билан банд бўлмаган ѐшларни иш билан таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари акс эттирилган. Мазкур мақолада ѐшлар меҳнат миграцияси, ишсизлиги ва бандлиги бўйича тадқиқот натижалари, таҳлиллар ва улар натижасида ѐшлар бандлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ўз ифодасини топган.

Ёғ-мой саноати корхоналарида пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботни такомиллаштириш

Бобур Фарходович Боронов

Мақолада хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган ва тақдим этиладиган пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботнинг амалдаги ҳолати, ушбу ҳисоботни ѐғ-мой саноати корхоналари томонидан тақдим этишдаги масалалар, молиявий ҳисоботнинг ушбу шаклида ѐғ-мой маҳсулотларига оид моддаларнинг акс эттирилиши каби масалалар тадқиқ этилган бўлиб, олиб борилган изланишлар натижасида илмий таклиф ва тавсиялар берилган.

Корхоналар даромадларининг молиявий ҳисобот элементи сифатидаги тавсифи

Шахзод Шохрухович Усманов

Ушбу мақолада корхоналарда даромадларнинг молиявий ҳисобот элементи сифатида долзарблиги асосланган. Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандарти бўйича Кенгаш томонидан концептуал қоидаларга киритилган ўзгартиришлар асосида Ўзбекистонда Бухгалтерия ҳисобига оид меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда даромадларга оид қоидаларни мувофиқлаштириш ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Хизмат кўрсатиш корхоналарида самарадорликни оширишнинг кўп омилли корреляцион-регрессион таҳлили

Анвар Нематович Холиқулов

мақолада хизмат кўрсатиш корхоналарида самарадорлигини оширишнинг кўп омилли корреляцион-регрессион таҳлили, хизмат кўрсатиш соҳаси умумий тушуми кўрсаткичининг ўзгаришига таъсири аниқланган.

Иқтисодиётнинг келгуси тараққиётида инвестицияларнинг ўрни

Хуббим Аскарович Улашев

мақолада мамлакатга киритилаѐтган ҳар бир хорижий инвестиция мамлакатнинг иқтисодий ўсишини белгиловчи муҳим омил бўлиб хизмат қилишига урғу берилади. Иқтисодиѐтга инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича таклифлар билдирилган.

Tijorat banklari depozit siyosatining qiyosiy tahlili

Bexzodjon Usmonovich Shermuxamedov

maqolada O 'zbekiston Respublikasida faoliyat olib borayotgan davlat tijorat banklari va xususiy banklarning depozit siyosati tahlil qilingan. Tahlil jarayonida depozit siyosatiga ta‘sir ko'rsatuvchi shart-sharoitlar va omillar bilan bog 'liq ko 'rsatkichlar umumlashtirilgan. Davlat tijorat banklari va xususiy banklar depozitlarni jalb qilish amaliyoti qiyosiy baholangan. Tahlil natijalariga muvofiq davlat tijorat banklari va xususiy banklarning depozit siyosatini takomillashtirishga doir ilmiy taklif va amaliy tavsiyalar ishlab chiqilgan.

Корхоналарни барқарор ривожлантиришда сифат менежменти тизимининг роли

Наврузжон Тухтамишович Махкамов

Мақолада сифат менежменти тизимларининг жорий этилиши ва самарали юритилиши корхонанинг умумий ривожланишига таъсири ўрганилган. Сифат менежменти тизимларини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи ташқи ва ички омиллар таҳлил қилинган.