Maqolalar

Ilmiy tadqiqotlar va amaliy ishlanmalar to'plami

Faol filtrlar: Jurnal: Servis 2023 yil 1-son Barchasini tozalash

41 ta natija topildi

Бизнес-моделларини ишлаб чиқиш

Абдухолик Эгамович Тангиров

мақолада бизнес-модели моҳияти ва мақсади, компаниянинг бизнес-моделининг мазмунини белгилайдиган асосий элементлари, компания бизнес-модели ва уни шакллантиришнинг асосий босқичлари каби масалалар ўрганилган.

4 marta ko'rilgan 6 marta yuklab olingan

“Sam antep gilam” МЧЖда маркетингни бошқариш элементларини янада ривожлантириш йўллари

Шоира Азимовна Мусаева, Дилфуза Илхомовна Усмонова

мазкур мақолада замонавий маркетинг-менежмент тамойиллари, элементларини таҳлил қилиш, маркетинг бошқарувини шаклланишини ўрганиш, корхонанинг товар ишлаб чиқа- риш фаолиятига тавсиф бериш, корхонада ишлаб чиқарилаѐтган товарларнинг ассортиментини, нархи, силжитиш тизими, сифат ва рақобатбардошлигини таҳлил қилиш кўриб чиқилган.

4 marta ko'rilgan 7 marta yuklab olingan

Миллий маданий мерос объектларидан фойдаланиб туризмни ривожлантириш истиқболлари

Хонкул Қаҳҳарович Самаров

мақолада миллий маданий мерос объектларидан фойдаланиб туризмни ривожлантириш истиқболлари қараб чиқилган. Бунда халқаро туристларга халқимизнинг миллий маданий мерос объектларини, уларнинг аҳамиятли жиҳатини, маданий мерос объектларининг мазмуни жиҳатидан таснифланишини (моддий ва номоддий объектлар)ҳам қараб чиқилган. Булардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

4 marta ko'rilgan 6 marta yuklab olingan

Туризм соҳасида кластерлар ривожланишининг омиллари ва йўналишлари

Азиз Қаҳрамонович Тўхтамишов

мақолада мамлакатимизда туризм кластери ривожланишининг омиллари ва шарт- шароитлари, туризм кластерларини ривожлантиришдан ижтимоий-иқтисодий самарага эришиш имкониятлари ва йўналишлари, туризм соҳасида кластер ѐндашувини амалга оширишни рағбатлантириш даражалари тадқиқ қилинган.

7 marta ko'rilgan 12 marta yuklab olingan

Самарқанд вилоятида гастрономик туристлар хулқ-атвори таҳлили

Бекназар Абдуҳалилович Султонов

ушбу мақолада биз Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 279 та респондентдан олинган сўровнома натижаларини таҳлил қилдик. Таҳлил натижаларига кўра потенциал туристларнинг таомланишга сарф-харажати ошиши билан уларнинг ўз уйидан узоқроқ масофага таомланиш учун саѐҳат қилиши аниқланди. Бундан ташқари, туристлар бюджетида таомланиш харажати улушининг ўсиши уларнинг гастрономик туризм билан шуғулланиш эҳтимолининг ўсишига олиб келиши илмий асосланди.

6 marta ko'rilgan 5 marta yuklab olingan

Turistlar marshrutlari uchun ovqatlanish ratsionini takomillashtirish

Zokirjon Erkinovich Mamarasulov, Izzatillo Xikmatilloyevich Shukurov

maqolada mahalliy va xorijiy turistlarning tog ̳ turizmi bo ̳yicha sayohat qilish chog ̳ida harakatlanish bosqichlari va bu bosqichlar uchun namunaviy menyu asosida ovqatlanish variantlari ishlab chiqildi va ushbu menyu ratsioniga amalga qilish bo ̳yicha tavsiyalar keltirib o ̳tildi.

5 marta ko'rilgan 9 marta yuklab olingan

Маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар ҳолати ва таҳлили (самарқанд вилояти миcолида)

Беҳзод Бахтиёр ўғли Бекназаров

Ушбу мақолада Самарқанд вилоятидаги машҳур маданий мерос объектларига ташриф буюрувчи томошабинлар ҳолати йиллар кесимида таҳлил қилинган. Шунингдек мақолада маданий мерос объектларининг ажралмас қисми саналмиш музейлар фаолияти Самарқанд вилояти мисолида тадқиқ қилинган.

7 marta ko'rilgan 9 marta yuklab olingan

Важность создания положительного имиджа туристических организаций на рынке

Зарина Улугбековна Ташкенбаева

автором рассматривается актуальная проблема формирования имиджа туристских организаций, которая становится все более актуальной и значимой в условиях несоответствия качества туристских услуг, что безусловно влияет на репутацию туристских компаний. В статье подчеркивается необходимость создания позитивного имиджа и бренда в целях повышения конкурентоспособности туристических организаций.

3 marta ko'rilgan 5 marta yuklab olingan

Аутсорсинг хизматларининг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти

Насиба Рахматуллаевна Эргашева

Ушбу мақолада аутсорсинг хизматларининг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти уни янада ривожлантириш, шунингдек, аутсорсинг корхона ва ташкилотларининг тегишли фаолиятини замонавий рақамли технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқиш ва мамлакат бозорига тарғиб қилиш йўллари очиб берилган.

3 marta ko'rilgan 8 marta yuklab olingan

Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида инновацияларни жорий этиш ҳолати ва истиқболлари

Фарход Анварович Сафаров

мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишида инновацияларнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисида фикр юритилади. Унда мамлакатимиз корхоналарида инновацияларнинг жорий этилиши ҳолати уларнинг турлари кесимида кўриб чиқилган. Шунингдек, хизматлар соҳасига хос бўлган инновациялар келтириб ўтилган. Тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда тегишли хулоса ва таклифлар берилган.

3 marta ko'rilgan 8 marta yuklab olingan