Maqolalar

Ilmiy tadqiqotlar va amaliy ishlanmalar to'plami

Faol filtrlar: Jurnal: Servis 2023 yil 2-son. Oblojkali Barchasini tozalash

41 ta natija topildi

ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Каҳрамон Сайдуллаевич Махмудов

мақолада хизматлар сифати ва уни бошқаришда хизматлар сифатини баҳолашнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Бунда хизматларнинг хусусиятлари, хизматлар сифатини белгиловчи кўрсаткичларни белгилашнинг аҳамияти тавсифлаб берилган, хизматлар сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун баҳолаш тизимини яратиш, шунингдек, ташкилот фаолияти кўрсаткичларини сифат ва миқдорий кўрсаткичлар бўйича таққослаш зарурлиги асослаб берилган.

MARKETING XIZMATI SAMARADORLIGINI BAHOLASHNING NAZARIY ASOSLARI VA AMALIY IFODASI

Sanjarbek Komiljon o'g'li Boyjigitov

Mazkur maqolada marketing xizmati samaradorligini baholash orqali marketing bo'limining muammolari, ularning korxona strukturasidagi o'rni va ahamiyati, mijozlar bilan ishlash tendensiyalari, xizmat samaradorligini oshirishning nazariy yondashuvlari keltirilgan, qolaversa, marketing xizmati samaradorligini baholashning usullari, ularning mazmuni, nazariy va amaliy jihatlari ochib berilgan.

МАМЛАКАТИМИЗ ҲУДУДЛАРИДА ОИЛА ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ ВА ЎЗГАРИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАРИ

Мехрангиз Олимовна Мамаюнусова

мақолада мамлакатимиз ҳудудларида оила хўжаликларининг таркибий тузилиши ва иқтисодий аҳволи билан боғлиқ масалаларининг қисқача мазмуни қараб чиқилган. Унда оиланинг мамлакатимиз миқѐсидаги мавжуд оилалар сони ва уларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти, ҳар бир ҳудуд бўйича мавжуд оилаларда ўртача яшовчилар сонининг қиѐсий таҳлили ѐритилган. Охирги пайтларда аҳолининг доимий яшаши учун хорижий давлатларга мамлакатимиздан кўчиб кетиши ва юртимизга кўчиб келиш ҳоллари ҳам рўй бермоқда. Ушбу масаланинг ҳам қисқача мазмуни ѐритилган.

КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ: ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ

Юлдуз Пирназаровна Урунбаева

мақолада кичик тадбиркорлик ва аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги, жойларда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг назарий ва методологик муаммолари, Ўзбекистон Республикасида кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ѐритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг ўсиб бориши ички бозорни сифатли ва рақобатбардош товарлар билан тўлдиришнинг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳаси кенгайиши масалаларига, янги иш ўринлари яратишда, аввало, ѐшларни иш билан таъминлашда ва шу асосда аҳоли даромадлари, турмуш фаровонлигини оширишда ушбу секторнинг ўрнини таҳлил қилишга бағишланган.

ТУРИЗМ СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАРНИ АНИҚЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Адхам Итолмасович Рахматов

Ушбу мақолада муаллиф туризм соҳасида юқори малакали кадрлар билан таъминланганлик даражасига таъсир қилувчи омиллар ва уларни аниқлаш йўлларини таҳлил қилган ҳамда, тегишли бошқарув қарорларини қабул қилишдаги аҳамиятли жиҳатларини кўрсатиб берган.

TURIZM RIVOJLANISHI SHAROITIDA “EKOLOGIK TURIZM” TUSHUNCHASINING IJTIMOIY-IQTISODIY MOHIYATI VA XUSUSIY

Shovqiddin Erkin o'g'li Abdurasulov

Ushbu maqolada O'zbekistonning turizm sohasi rivojlanishida "Ekologik turizm" tushunchasining ijtimoiy-iqtisodiy mohiyati va xususiyatlari qarab chiqilgan. Shuningdek, turli xil adabiyotlarda "Ekologik turizm" tushunchasi ta‘rifining mazmun-mohiyati o'rganilgan va tadqiqotlar natijasida ilmiy yangilik sifatida "Ekologik turizm" tushunchasiga muallif tomonidan ta‘rif keltirib o ̳tilgan.

ХАЛҚАРО ТУРИЗМ БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ ВА УНДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИШТИРОКИ

Алишер Абдуғаниевич Эштаев

Мақолада халқаро туризм бозорининг ривожланиш тенденциялари, Бутунжаҳон туризм ташкилоти ва бир қатор халқаро ташкилотларнинг соҳани ривожлантириш борасидаги фаолияти, Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозоридаги ҳозирги мавқеи, миллий туризм брен- дини илгари суриш истиқболлари ҳамда унга таъсир қилувчи омиллар батафсил ѐритилган.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Фарход Анварович Сафаров

мазкур мақола хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини такомиллаштиришда инновацион жараѐнларнинг аҳамиятига бағишланган. Унда инновация тушунчаси, унинг таърифи ва хусусиятларига бўлган ѐндашувлар таҳлил қилинади. Инновацияларнинг иқтисодий самарадорликни таъминлаш воситаси сифатида тадқиқи амалга оширилган. Шу билан бир қаторда, мамлакатларнинг инновацион жиҳатдан ривожланганлик даражасини баҳолаш воситаси сифатида кўриладиган инновацияларнинг глобал индекси тўғрисида фикр юритилган. Ушбу соҳада мамлакатимизда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берилган.

КИТОБ САВДОСИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ БЎЙИЧА АЙРИМ ТАВСИЯЛАР

Нигина Маруповна Усманова

мақолада китоб савдосини самарали ташкил қилишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича айрим тавсиялар қараб чиқилган. Унда халқаро маданият индексига кўра, ―Дунѐда энг кўп китоб ўқийдиган аҳолига эга мамлакат‖лар таҳлили келтирилган. Бу билан боғлиқ бўлган китоб савдосидаги муаммолар еттита йўналишда кўрсатиб берилган. Қайд қилинган муаммоларни бартараф қилиш бўйича юртимизда китоб савдосини такомиллаштиришга қаратилган олтита таклиф ва тавсиялар ҳам шакллантирилган.

АГРОСЕРВИСНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Нилуфар Зиябаевна Юлдашова

ушбу мақолада ривожланган давлатларда агросервис корхоналар ривожланишининг хориж тажрибаси баѐн этилган. Шунингдек, мақолада қишлоқ хўжалигида сервис хизматини ташкил қилиш учун хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди, умумлаштирилди ҳамда жорий қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.