ИҚТИСОДИЁТ – ИНСОННИНГ ЮКСАК ТАФАККУР МАҲСУЛИ
Мақола инсон ҳаѐти ва унинг мазмунли, фаровон ўтишининг бош мезони – иқтисодиѐтнинг долзарб муаммоларини тадқиқ этишга бағишланган. Муаллифлар кишилик жамияти тарихида иқтисодий фаолиятнинг даставвал пайдо бўлиш сабаблари, унинг чуқур илдизлари, инсон ҳаѐт тарзи эволюциясида тутган ўрни, такомиллашиш омиллари, ривожланиш истиқболлари хусусида мантиқли баҳс ва фикр-мулоҳазалар юритган. Жаҳон миқѐсида мамлакатлараро, мамлакат ичида эса аҳолининг турли гуруҳлари ва тоифалари ўртасида ўртача иш ҳақи, аҳолининг ҳаѐт фаровонлиги даражасида кескин, жуда кескин тафовутларнинг мавжудлиги иқтисодий афаккурнинг ҳосиласи эканлиги иқтисодиѐт илми нуқтаи назаридан асослаб берилган.