Maqolalar

Ilmiy tadqiqotlar va amaliy ishlanmalar to'plami

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

Нилуфар Абдувахидовна Юлдашева

мақолада саноат корхоналарида инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг услубий жиҳатлари асослаб берилган. Саноат корхоналарини инновацион ривожлантиришнинг энг самарали ва оқилона стратегияларини танлашнинг аҳамияти ѐритиб берилган. Саноат корхоналарининг инновацион ривожланиш стратегиясини шакллантириш ва амалга оширишни стратегик бошқарув механизмларидан фойдаланиш асосида амалга ошириш таклиф этилган.

2 marta ko'rilgan 12 marta yuklab olingan

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ САМАРАСИ

Шаҳноза Суюновна Рузиева

ушбу мақолада сунъий интеллект технологияларини таълим жараѐнига жорий этишнинг аҳамияти, сунъий интеллектнинг мақсади, унинг асосий йўналишлари, таълим жараѐнида қўллаш қандай самара бериши, афзалликлари, камчиликлари ҳамда келажакда таълимга қандай таъсир қилиши ҳақида фикр юритилган.

1 marta ko'rilgan 9 marta yuklab olingan

ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАРАҚАМЛАШТИРИШДА САНОАТ 4.0 НИНГ АҲАМИЯТИ

Тухта Даминович Маматкулов

Ушбу мақолада мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида саноат 4.0 нинг аҳамияти ва таъсири очиб берилган. Иқтисодий ривожланиш, хусусан саноат тармоқларида инновация муҳитини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар чуқур ўрганилган. Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати, унинг ялпи ички маҳсулот ва экспортдаги улуши ҳамда ҳудудий саноат бўйича таҳлил амалга оширилган. Шунингдек, саноатни барқарор ривожлантириш бўйича истиқболли стратегияларни ишлаб чиқишда муҳим саналган йўналишлар таклиф этилган.

3 marta ko'rilgan 14 marta yuklab olingan

САНОАТ РИВОЖЛАНИШИНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАР АСОСИДА ТАДҚИҚ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Азамат Абдукаримович Касимов

ушбу мақолада саноат тармоғи ривожланишини эконометрик моделлаштириш асосида тадқиқ қилиш жараѐнлари ўрганилган ва моделлаштириш босқичлари батафсил ѐритиб берилган. Шунингдек, саноат ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўрганилган ва уларнинг ўзаро интеграцияси ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, эконометрик моделларни тузишдаги мезонлар ва тамойиллар келтирилган ҳамда эконометрик моделлаштиришнинг имкониятлари тўлиқ очиб берилган.

4 marta ko'rilgan 12 marta yuklab olingan

ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТГА ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШУВ ЖАРАЁНИДА АЙРИМ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Фароғат Болтаевна Шакирова

Мазкур мақолада инновациялар тўғрисида назарий қарашлар таҳлили, инновацион иқтисодиѐт тўғрисида атрофлича ѐритиб берилган. Шунингдек, мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичларини инновацион ривожланишга таъсири ўрганилган ҳамда хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

5 marta ko'rilgan 8 marta yuklab olingan

XO'JALIK YURITUVCHI SUBYEKTLARDA MENHAT SARFINING IQTISODIY MOHIYATI VA UNING O'ZIGA XOS XUSUSIYATLARI

Bekniyoz Baxtiyor oʻgʻli Suvonov

Bozor iqtisodiyoti sharoitida ishchi kuchi mehnat bozorida sotish va sotib olish subyekti boʻlganligi sababli uning narxi boshqa iqtisodiy tovarlar kabi asosiy iqtisodiy qonunlar va birinchi navbatda qiymat qonuni ta‘siriga boʻysunadi. Ushbu maqolada xoʻjalik yurituvchi subyektlarda mehnat sarfi ko ̳rsatkichlarining nazariy asoslari boʻyicha takliflar va muammolar haqida soʻz boradi.

2 marta ko'rilgan 10 marta yuklab olingan

МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИКЛАРИДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИНГ МАЗМУНИ БИЛАН БОҒЛИҚ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ

Ҳасан Абдусаитович Рахимов

мақолада меҳмонхона хўжаликларида кўрсатиладиган хизматларнинг мазмуни билан боғлиқ назарий масалалари, айниқса "Меҳмон", "Меҳмонхона", "Меҳмонхона хўжалиги", "Меҳмонхона хўжалиги томонидан кўрсатиладиган хизматлар", "Меҳмонхона индустрияси", "Меҳмонхона бизнеси" тушунчалари моҳияти ѐритиб берилган.

3 marta ko'rilgan 8 marta yuklab olingan

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИ ВАКИЛИ ХОЖА АЛОУДДИН АТТОР ЎГИТЛАРИ ВА УНИНГ ФАЛСАФИЙ МОҲИЯТИ

Шаҳобиддин Зиядуллаевич Ўрозов

Мақолада нақшбандия тариқатининг Темурийлар давридаги йирик намояндаси Хожа Алоуддин Аттор маънавий мероси, Марказий Осиѐ маънавий ҳаѐтидаги ўрнига оид маълумотлар ва унинг фалсафий моҳияти илмий жиҳатдан асослаб берилган. Темурийлар даврида тасаввуф, аниқроғи, хожагон-нақшбандия тариқатининг тавсифи масаласига асосий эътибор қаратилган.

2 marta ko'rilgan 10 marta yuklab olingan

Порахўрлик ва коррупциянинг хусусиятлари ва тараққиётга таъсири

Мамаюнус Қаршибаевич Пардаев, Фарход Ҳамидович Набиев

мақолада порахўрлик ва коррупциянинг хусусиятлари ва уларнинг тараққиѐтга таъсири қараб чиқилган. Бунда порахўрликнинг мазмуни, коррупциянинг табиати, уларни вужудга келтирадиган омиллар ва уларга қарши курашнинг айрим йўналишларига ҳам эътибор қаратилган. Ушбу масала бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ҳам берилган.

5 marta ko'rilgan 8 marta yuklab olingan

Таълим хизматларининг ўзига хос хусусиятлари

Ҳилола Нематовна Очилова

мақолада таълим хизматларининг ўзига хос хусусиятлари қараб чиқилган. Бунда таълим хизматлари хусусиятлари билан боғлиқ масалалар тадқиқ қилиниб, уларнинг саккизта йўналиш бўйича таснифи ва ҳар бирининг тавсифи ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижасида олий таълимда кўрсатиладиган таълим хизматларининг ҳам ўзига хос хусусиятлари алоҳида кўрсатиб ўтилган.

4 marta ko'rilgan 11 marta yuklab olingan

Таълим хизматлари кластери – таълим соҳасини ривожлантириш ва бошқариш стратегияси сифатида

Садулла Шодиевич Уразов

Мақолада таълим кластерининг моҳиятини тушунишга ѐндашувлар кўриб чиқилган, Самарқанд вилоятида уни шакллантириш учун зарур шарт-шароитлар ўрганилган ва кластер таркибидаги субъектлар ўртасидаги ўзаро таъсирнинг тузилиши ва механизми режалаштирилган. Унинг яратилишидан ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий, илмий-маърифий афзалликлари алоҳида таъкидланган.

2 marta ko'rilgan 7 marta yuklab olingan