АҲОЛИНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ВА УЛАРНИ АНИҚЛАШ ЙЎЛЛАРИ
мақолада аҳолининг бандлигини таъминлашга таъсир этувчи бевосита ва билвосита омиллар ва уларни аниқлаш йўллари қараб чиқилган. Унда банд аҳолининг шу ҳудудда яшаѐтган аѐлларга нисбати, барча аѐлларнинг эркакларга нисбати, эркакларнинг бола тарбияси билан банд бўлган аѐлларга нисбати, бола тарбияси билан банд аѐлларнинг меҳнатга қобилиятли аҳолига нисбати каби омилларнинг ўзаро боғлиқликлари ва уларнинг аҳоли бандлигига таъсири иқтисодий таҳлилнинг мултипликатив модели асосида занжирли алмаштириш усулини қўллаган ҳолда ҳисоблаш тартиби келтирилган.