МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИККИНЧИ РЕНЕССАНСГА АСОС СОЛИШДА АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАРНИНГ ХИЗМАТЛАРИ
Мақолада Амир Темурнинг моҳир саркардалиги ва етук давлат арбоби эканлиги туфайли Марказий Осиѐда марказлашган давлат тузиши Иккинчи Ренессансга асос солганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган. Амир Темур ва темурийларнинг илм-фан ва маданият ҳомийси сифатидаги хизматлари ҳамда уларнинг жамият тараққиѐтини таъминлашда тутган ўрни масаласига асосий эътибор қаратилган.